Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"НУРОНИЙЛАР ЧОЙХОНАСИ" БУНЁД ЭТИЛАДИ

×

 2021-03-02 10:22:40    105

PDF юклаш
Чоп этиш


"НУРОНИЙЛАР ЧОЙХОНАСИ" БУНЁД ЭТИЛАДИ

         Баҳор фасли келиши билан юртимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари авж олади. Бугун туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев туманда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечириб, бу ишга бел боғлаган саховатпеша инсонлар билан учрашди. - Сўх тумани ҳокими ташаббуси билан Сойбозор мавзесида "Нуронийлар чойхонаси" ташкил этиш ниятимиз бор. Бу ишга бугундан бошлаб маҳкам бел боғлаб ишлаймиз, - дейди Сўх туман "Нуроний" жамоатчилик Кенгаши раиси Тожибой Додобоев.

         Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ташаббуси билан Алишер Навоий номидаги ёшлар илмий-ижодий маркази жойлашган ҳудудда "Нуронийлар чойхонаси" ташкил этилади. - Биз энг аввало, нуронийларимиз, ота-боболаримизга мана шундай барҳаво жойларда дам олиш маскани барпо этиб, уларнинг дуои покларини олишимиз лозим, деди туман ҳокими ўрганиш жараёнида. Ушбу масканни бунёд этиш бўйича туман ҳокими ўзининг тавсия ва таклифларини берди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати