Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Вояга етмаганлар жиноятчилиги ва унинг олдини олиш чоралари

×

 2021-02-28 16:13:49    699

PDF юклаш
Чоп этиш


Вояга етмаганлар жиноятчилиги ва унинг олдини олиш чоралари

Вояга етмаганлар, аёллар ва катта ёшдагиларнинг жазо тизимини қайта кўриб чиқишимиз керак. Аминмизки, бу соҳада либераллаштириш жараёни ҳали давом этади. Тан олиш керак, ёшлар орасидаги жиноятчиликнинг сабаби, кўпинча катталар масъул бўлган уларнинг тарбиясида йўл қўйилган камчиликларнинг натижасидир. 

“Вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорда вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликларининг олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланган. Бу чораларни амалга оширишда ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар муҳим ўрин тутади. Мазкур органлар фаолияти самарадорлигини таъминлаш эса, давлатимиз олдида турган долзарб вазифалардандир.

  Ишларги апелляция ва кассация тарзида кўриб чиқиш инс­титутлари жорий этилди, тергов-суриштирув ва кишиларни ҳибсда сақлаш муддатлари сезиларли даражада қисқартирилди, ишларни судларда кўриб чиқишнинг қатъий муддатлари белгиланди. Шу билан бирга, Президентимиз жиноий ва процессуал қонунчилигимизнинг дастлабки тергов ва судгача бўлган жараёни устидан суд назоратини кучайтириш билан боғлиқ айрим қоидаларини қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келганини таъкидлади. 

Таъкидлаш жоизки, вояга етмаганлар жиноятчилигига қарши кураш умумий жиноятчиликка қарши курашнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Фикримизча, умуман, жиноятчилик сабаблари вояга етмаганлар жиноятчилиги сабаблари билан узвий боғлиқдир.

Вояга етмаганларга нисбатан одил судловни амалга оширишга оид БМТ қоидаларининг минимал стандартлари"га қўшилиш ниҳоятда муҳимдир. Бу қоидалар, лойиҳасини ишлаб чиқиш 1984 йил 14-18 май кунлари Пекинда БМТнинг VII Конгрессида ҳудудлараро тайёрлов йиғилишида тугаллангани сабабли, "Пекин қоидалари" деган номни олган. Мазкур резолюцияда: “...зарур ҳолларда ўз миллий қонун ҳужжатларини, сиёсатини ва амалиётини, айниқса, вояга етмаганларга нисбатан одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ мутахассисларни тайёрлашда, Пекин қоидаларига мослаштириш ва ушбу қоидаларни тегишли органлар ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига етказиш” тавсия этилади.

Шу ўринда Ўзбекистон Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги “Болаларни тар­биялаш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти ҳақида"ги қарори хусусида тўхталиш жоиз.

Мазкур қарорда вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олиш, ота-оналарнинг болалар тарбияси учун жавобгарлигини ошириш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Унда ажралишган ота-оналар боласининг ким билан яшашини белгилаш, бошқа шахслар тарбиясида бўлган болаларни ота-оналарига олиб бериш, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бу ҳуқуқни тиклаш, ота-оналик ҳуқуқи чекланган ота-оналар билан болаларнинг мулоқоти, ота-оналик ҳуқуқини чеклашни бекор қилиш, ғайриқонуний фарзандликка олишни бекор қилиш ва уни ҳақиқий эмас деб топиш ва болалар тарбияси билан боғлиқ бошқа низолар суд томонидан кўриб чиқилишига доир масалалар белгиланган. 

Республикамизда “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”қарор қабул қилинган.

Мазкур қарорга кўра, вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссияларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- вояга етмаганларнинг қаровсизлиги ва назоратсиз қолишига ҳамда улар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишига шарт-шароит яратиб берадиган сабаб ва муҳитларни аниқлаш ҳамда бартараф қилиш бўйича чоралар кўриш;

- Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирлигининг махсус ўқув-тарбия муассасаларида, Ички ишлар вазирлигининг муассасаларида вояга етмаганлар билан тарбиявий ишлар олиб бориш, ўқитиш ва таълим бериш шароитлари устидан назоратни ташкил қилиш.

Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатларнинг яна бири вояга етмаганининг ижтимоий руҳий ҳолатидан келиб чиқадиган шахсига хос хусусиятларни аниқлашдан иборатдир. Буни вояга етмаганнинг ҳаётий тажрибасизлиги, бирон одамга ўхшашга, тенгдошлари орасида ўзини устун қўйишга интилиши, ўта таъсирчанлиги, ҳурмат-эътибор қозонишни хоҳлаши, кайфиятининг кескин ўзгариб туриши, ўйламасдан ҳаракатлар қилиши, воқеаларни ўз дунёқарашига кўра қабул қилиши ва ҳуқуқий жиҳатдан чекланган лаё­қат мақоми билан таърифлаш мумкин.

             Х.Холиқов - Жиноят ишлари бўйича

                              Фарғона туман судининг судьяси