Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 180 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ОСТОНАСИ МАКТАБДАН БОШЛАНАДИ

×

 2021-02-27 11:02:26    118

PDF юклаш
Чоп этиш


ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ОСТОНАСИ МАКТАБДАН БОШЛАНАДИ

         Туманимизнинг Янгиариқ маҳалласида жойлашган 2-сонли информатика ва ахборот технологияларига ихтисосолаштирилган умумий ўрта таълим мактабида бўлган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев мактаб педагогик жамоаси ва ўқувчилари билан учрашди. Мазкур мактабда маҳалла, мактаб ва оила ҳамкорлиги кенг йўлга қўйилган.

         Туман ҳокими таълим даргоҳида ҳомийлар ҳисобидан бунёд этилаётган мажлислар зали ҳамда замонавий кутубхонани кўздан кечирди. Сўнгра мактаб ўқувчиларига дарс ўтди. – Энг аввало ҳар бир раҳбар ўз фаолиятини ҳар куни мактаб ҳаётини ўрганишдан бошлаши лозим. Зеро янги ЎЗбекистоннинг остонаси мактабдан бошланади, - дейди Сайидбаҳром Сайиммусаев. Айтиш лозим, мактаб қозонхонаси ҳам бугун таъмирланмоқда. 

         Маҳалладаги 22-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам ҳомийлар кумагида бунёд этилган. Ушбу даргоҳга ташриф буюриб, туман ҳокими таълимгоҳда олиб борилаётган ишлар кўламини кўздан кечирди. Ташкилот мутасаддиларининг муаммоларини ўрганди. Туман мактабгача таълим ташкилоти мудири Г. Усмонованинг маълумотига кўра, бу йили ушбу таълим ташкилоти давлат маблағлари ҳисобидан капитал реконструкция дастурига киритилган.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати