Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОДАМЛАР ВА ҲАЙВОНЛАР ЎРТАСИДА ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИ ТАРҚАЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-02-18 17:44:27    233

PDF юклаш
Чоп этиш


ОДАМЛАР ВА ҲАЙВОНЛАР ЎРТАСИДА ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИ ТАРҚАЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

         Туманнинг Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида “Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишини олдини олишда ФВДТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида амалий семинар ва махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Ўқув машқи Сўх тумани ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2021 йил 30 январь кунидаги “Сўх туманида қутуриш касаллигини олдини олиш бўйича “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва йўқотиш ойлиги”ни ташкил этиш ҳамда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2-сонли буйруғи билан тасдиқланган ташкилий кўрсатмасига асосан назарий ва амалий тарзда ташкил этилди.

  Мазкур тадбирнинг назарий қисмида мутасадди идоралар раҳбарлари ва мутахассислар томонидан тадбир иштирокчиларига мавзу бўйча атрофлича маълумотлар берилди.

Ўқув машқининг амалий босқичида Сўх  тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан кўп тармоқли марказий поликлиникада ҳайвонлар томонидан жароҳатланган фуқароларга антирабик ёрдам кўрсатиш, ободонлаштириш бошқармаси қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлими шахсий таркиби томонидан дайди ва қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш, йўқ қилиш тадбирлари, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан уй ҳайвонларини рўйхатга олиш, қутуриш касаллигига қарши эмлаш, гувоҳнома бериш, қутуриш касаллигига гумон қилинган ҳайвондан лаборатория текшируви учун намуналар олиш, Сўх  тумани “Қизилқиёқ” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ўртасида қутуриш касаллигини олдини олиш юзасидан тарғибот тадбирлари олиб борилди.

    Сўх туман фавқулодда вазиятлар бўлим бошлиғи Ж. Жалоловнинг маълумотига кўра, тадбир давомида туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан 3 бош дайди итлар отиб ўлдирилиб, 2 бош ит заҳарлантирилди. Шунингдек, қутуриш касаллигини олдини олиш мақсадида туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан 35 бош ит, 100 бош йирик шохли, 90 бош майда шохли ҳайвонлар, 5 бош эшак эмланди. Санитария-эпидемиологик, осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими вакиллари томонидан 150та хонадонда аҳолини қутуриш касаллигидан асраш, ботулизм ва короновирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

    Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати