СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ МАЪЛУМОТИ
2021-02-17 19:05:18 155
СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ МАЪЛУМОТИ
2021 йил 15 февраль куни ижтимоий тармоқларда “Масъулларнинг эътибор қаратишига ишонамиз” рукнни остида Сўх тумани Демурсад маҳалла фуқаролар йиғини номсиз кўчалардан бирининг ҳолатининг аянчли аҳволи тасвирланган.
Мазкур кўча Дахма кўчасининг давоми бўлиб, пиёда юриб бўлмаслиги ва аҳоли газ қувури ҳам тез кунларда бировнинг устига тушиб кетишидан хавотирда эканлиги тавсирланган. Мақола муаллифининг ёзишича, газ қувурларини аҳоли томонидан жойига қўйиб қўйиш учун газлаштириш идорасидан мутасаддилар рухсат бермаган.
Мазкур ҳолатни ўрганиш ва муаммони бартараф этиш бўйича туман газлаштириш идораси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилиб, мазкур маҳаллага сафарбар этилди ва “Ҳудудгаз” Фарғона ГТФ “Сўхтумангаз” бўлими бош муҳандиси Бурҳон Мирзобоевнинг маълумотига кўра, газлаштириш бўлими мутахассислари томонидан Демурсад маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги авария ҳолатидаги газ қувури тикланди.
Шунингдек, туман ободонлаштириш бўлими бош муҳандиси Ҳабибулло Мусоевнинг маълумотига кўра, мазкур кўча ушбу идора балансида бўлиб, маҳалла раиси Бекзод Абдумуҳамедовнинг сўзларига асосан ҳақиқатан ҳам мазкур кўчанинг аҳволи жуда аянчли. Кўчани таъмирлаш масаласини маҳалла раиси – “Аҳолини ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш мақсадида мазкур кўчага ўтган 2020 йили 76 диаметрдаги пластик қувурлар тортилган. Бу йили ҳар бир хонадонга ичимлик суви тармоғи тортилади. Ичимлик суви тармоғи тўлиқ тортилгандан кейин мазкур кўча Давлат Дастурига биноан таъмирланади”.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати