Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сўх тумани маҳаллаларида тадбиркорлик муҳити яратилмоқда

×

 2021-02-12 18:26:17    180

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх тумани маҳаллаларида тадбиркорлик муҳити яратилмоқда

         Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Сўх туманига ташрифи доирасида янги қуриб битказилган Ленбур маҳалла фуқаролар йиғини биносининг очилиш тадбирида иштирок этди ҳамда маҳалла аҳли билан узоқ мулоқот қилди.

         Ўзбекистон Президентининг Сўх туманига ҳамда сўхликларга бўлган алоҳида ғамхўрлигини ва меҳрини қайд этган Хайрулло Бозоров, Давлат раҳбарининг топшириғи билан Сўхдаги маҳаллаларда аҳоли билан бирма бир учрашиб, суҳбатлашаётганини билдирди. Сўхда ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳар қандай масала тезкор ечимсиз қолмаслигини таъкидлаган вилоят раҳбари, янги аэропорт қурилиши бошлангани, туман учун махсус солиқ имтиёзлари жорий этилгани, минглаб гектар ўзлаштирилмаган ерларга сув чиқарилаётгани ҳамда бу ерларда кооперациялар ташкил этилаётгани, туман ҳудудида аниқланган конларни аукционсиз тадбиркорларга бериш тартиби йўлга қўйилгани – буларнинг бари туманга янги ҳаво олиб киришини айтди.

          Вилоят ҳокими МФЙ биносини давлат-хусусий шериклик асосида қуриб фойдаланишга топширган ва 1 миллиард 300 миллион сўмлик лойиҳани амалга ошириб, нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўяётган тадбиркор Қосимжон Ҳайдаровга тўн кийдирди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати