Президент томонидан йўлланган “Саҳоват ва кўмак” карвони Сўхга етиб келди
2021-02-12 18:18:47 127
Президент томонидан йўлланган “Саҳоват ва кўмак” карвони Сўхга етиб келди
Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги натижасида Сўх туманини ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромадларини ошириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда.
Куни кеча Президент томонидан Сўх туман аҳлига ёрдам тариқасида йўлланган 10 та катта ҳажмли оғир юк машиналаридан иборат “Саҳоват ва кўмак” карвони Сўхга етиб келди.
Келтирилган турли хилдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали аҳолига ёрдам сифатида тарқатилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати