Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сўх тумани мактаблари замонавий шароитлар ҳамда юқори таълим сифати сари одимламоқда

×

 2021-02-12 18:10:28    124

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх тумани мактаблари замонавий шароитлар ҳамда юқори таълим сифати сари одимламоқда

         Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Сўх туманида ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишиш жараёнида тумандаги капитал таъмирланаётган 16-умумтаълим мактабини бориб кўрди.

         Гулхан МФЙ ҳудудида жойлашган ушбу таълим даргоҳи 50 йилдан ортиқ даврда илк бор таъмирланмоқда.  Қурилиш-таъмирлаш ишларига 900 миллион сўмга яқин маблағ ажратилган. Вилоят ҳокими ўрганиш жараёнида мактаб жамоаси билан суҳбатлашиб, замонавий мактабда таълим сифатини ҳам ошириш долзарблик касб этишини таъкидлади.

         Хайрулло Бозоров, вилоят молия бош бошқармасига мактабни тўла замонавий жиҳозлаш бўйича ҳисоб-китобларни кўриб чиқиб, маблағ ажратилишини таъминлашга кўрсатма берди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати