Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сўх туманида ишсиз ёшлар қолмайди

×

 2021-02-12 18:00:31    182

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида ишсиз ёшлар қолмайди

         Сўх туманига ташрифи чоғида маҳаллаларда аҳоли вакиллари билан учрашиб, туманда амалга оширилаётган ҳамда режалаштирилаётган улкан ўзгаришлар ҳақида мулоқот қилган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Соҳибкор маҳалласида ҳам бўлиб, ёшларнинг муаммолари ҳамда мурожаатларини тинглади.

         Ҳудудда қуриб битказилган Ёшлар меҳнат гузарини кўздан кечирган вилоят ҳокими, бу ерда хотин-қизлар учун ташкил этилган тикувчилик-тўқувчилик курси фаолияти билан танишди. Ўқув курсини тамомлаб, ҳунар эгаллаётган аёлларни доимий иш билан таъминлаш асосий вазифа бўлиши кераклигини таъкидлаган Хайрулло Бозоров, Меҳнат гузари биносига “Исмоилхон гиламлари” МЧЖнинг ишлаб чиқариш линиясини жойлаштириш бўйича тегишли кўрсатма берди.

         Бинода жойлашган фитнес-клубда 100 дан ортиқ маҳаллий ёшлар ва болалар спорт билан шуғулланишлари учун имконият яратилган. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтишини таъминлаш ҳам бугунги кун сиёсатида алоҳида кун тартибида тургани қайд этилди.

         Ёшлар меҳнат гузари ёнида йиғилган маҳаллий ишсиз ёшлар билан суҳбатлашган вилоят ҳокими, Давлатимиз раҳбарининг Сўхни ривожлантириш борасидаги ғамхўрликлари борасида сўз юритди. Тадбиркорлар учун солиқ ставкаларининг 1 фоиз этиб белгилангани ва бунинг натижасида вилоят ва республиканинг турли жойларидан кўплаб тадбиркорлар туман иқтисодиётига сармоя киритишга бошлаётганликлари таъкидланди.

         Хайрулло Бозоров туман ҳудудида 3000 гектарга яқин ер майдони ўзлаштирилиб, ишсиз ёшларга 50 сотихдан бўлиб берилиши, уларни уруғ ва кўчатлар билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотларни юқори нархда сотишлари учун кооперациялар ташкил этилишини билдирди.

 Аҳоли ва тадбиркорлар вилоят раҳбарига ўз масала ва муаммолари бўйича мурожаат этдилар. Ёшлар меҳнат гузарини барпо этган тадбиркор, мажмуани тўла ишга тушириб, янги иш ўринлари яратиши учун маблағга эҳтиёжи борлигини, бироқ буни кредит маблағи эмас, ссуда сифатида берилишини сўради. Вилоят ҳокими, тадбиркорга 500 миллион сўм миқдорида ссуда берилишини маълум қилди.

         Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати