Сўхда барпо этилаётган янги савдо комплекси хизмат кўрсатиш соҳасида 500 ортиқ янги иш ўрни тақдим этади
2021-02-12 17:26:50 169
Сўхда барпо этилаётган янги савдо комплекси хизмат кўрсатиш соҳасида 500 ортиқ янги иш ўрни тақдим этади
Сўх туманида барпо этилаётган янги савдо марказини бориб кўрган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, мажмуа ҳудудини асфальтлаш ҳамда электр тармоғи тортиб келтириш билан боғлиқ ишларни маҳаллий бюджет ҳисобидан ҳал этиб берилишини маълум қилди.
Наврўз байрами арафасида ишга тушириш режалаштирилаётган ушбу савдо комплексида 250 дан зиёд дўкон жойлашган бўлиб, ҳар бирида иккитадан жами 500 дан ошиқ иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Шунингдек, транспорт, овқатланиш каби хизматларнинг йўлга қўйилиши натижасида яна қўшимча иш ўринлари шаклланади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати