ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ: СЎХ ТАДБИРКОРЛАР ЮРТИГА АЙЛАНИШИ КЕРАК! БОШҚА ЙЎЛИМИЗ ЙЎҚ!
2021-02-12 17:03:19 133
ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ: СЎХ ТАДБИРКОРЛАР ЮРТИГА АЙЛАНИШИ КЕРАК! БОШҚА ЙЎЛИМИЗ ЙЎҚ!
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Сўх туманидаги ўрганишлар жараёнида тумандаги Ҳазрати Али МФЙ ҳудудида ташкил этилаётган ёшлар кичик саноат зонасини бориб кўрди ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан мулоқот қилди.
3 гектар майдонда ташкил этилаётган ёшлар кичик саноат зонасида 40 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилишга бошланди. Умумий қиймати 11 миллиард 250 миллион сўмдан ошиқ бўлган бу лойиҳаларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида 250 дан зиёд иш ўрни пайдо бўлади. Лойиҳалар орасидан қурилиш, озиқ-овқат, текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби корхоналар ўрин олган.
Лойиҳалар ташаббускорлари билан мулоқот қилган вилоят ҳокими, саноат зонасининг инфратузилмасини яратиш билан боғлиқ масалалар тўлалигича ҳал этиб берилишини билдириб, бу ерда ўз ишлаб чиқариш бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган ёшларга, лойиҳа ҳажмидан қатъий назар ҳар томонлама ёрдам берилишини, кредит маблағлари ажратилишини маълум қилди.
3 та маҳалла ўртасида жойлашган ушбу ёшлар кичик саноат зонаси яқинида кўп қаватли турар-жойлар, спорт майдончалари қурилиши, бунинг натижасида ҳудудда янги саноат шаҳарчаси пайдо бўлиши қайд этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати