Ўзбекистонда Сўх тумани даври бошланмоқда
2021-02-12 16:52:30 169
Ўзбекистонда Сўх тумани даври бошланмоқда
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, 11 февраль куни вилоят сектор раҳбарлари ҳамда бошқарма ва ташкилотлари мутасаддилари билан бирга Сўх туманида бўлиб, туман ҳудудида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди ҳамда жойларда аҳоли билан учрашди.
Вилоят ҳокими ташрифининг дастлабки манзили тумандаги Алишер Навоий номидаги ёшлар илмий-ижодий маркази бўлди.
Тумандаги санъат ва ижодга қизиқувчи ёшлар учун олти йўналишда машғулотлар олиб боришга мўлжалланган ушбу марказ, туман халқ таълими бўлими ихтиёридаги бўш бинони таъмирлаб жиҳозланиши натижасида барпо этилди.
Марказда ижодий машғулотлар билан бирга, туман мактабларидан фан олимпиадаларига қатнашувчи ўқувчилар учун қўшимча кучайтирилган дарслар ташкил этилган.
Марказ қошида атоқли ёзувчилар ҳамда тумандан етишиб чиққан таниқли шахслар билан учрашувлар ташкил этилиши ҳам йўлга қўйилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати