НАВОИЙГА ЭҲТИРОМ
2021-02-09 17:44:58 123
НАВОИЙГА ЭҲТИРОМ
Бугун туман маданият бўлимининг мажлислар залида ўзбек шеъриятининг буюк сиймоси, ғазал мулкининг султони – Мир Алишер Навоий таваллудининг 580-йиллигига бағишлаб тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча тадбир иштирокчиларини ушбу сана билан табриклаб, Президентимизнинг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” ги 4868-сонли қарорига алоҳида тўхталди. Айтиш лозим, туманимизда давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори ижроси юзасидан барча таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Навоийга эҳтиром”-иншолар танлови, “Навоий ғазаллари билимдони” танловлари ва ижтимоий тармоқларда ғазалхонлик челенжлари ташкил этилди.
Сўх тумани прокурори, иккинчи сектор раҳбари Фарҳоджон Абдувалиев ташаббуси билан ушбу қутлуғ санага бағишлаб туманимизнинг Сойбозор мавзесида барпо этилаётган “Ижод уйи” ҳам Навоийдек буюк сиймога бўлган чексиз ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида халқимиз томонидан қабул қилинди. Фарҳоджон Абдувалиевга тадбирда иштирок этган Турон Фанлар академияси Президенти Ҳ. Н. Бобобеков томонидан академиянинг “Фахрий академиги” унвони ва кўкрак нишони топширилди.
Тадбир давомида туманнинг саккизинчи ва тўққизинчи сонли умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ижросида Алишер Навоий қаламига мансуб шеърлар ва ғазаллар қироат этилди. Намойиш этилган саҳна кўринишларида ўзбек ва тожик халқларининг асрларга тенг дўстлиги Мавлоно Абдураҳмони Жомий ва Мир Алишер Навоий сиймолари орқали тараннум этилди.
Тадбир давомида 9 нафар фан олимпиадасининг вилоят босқичида фахрли ўринларни олишга муваффақ бўлган ўқувчиларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди. Бу ўқувчиларга туман ҳокими номидан 500 000 сўмлик пул маблағлари ҳам топширилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати