Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 195 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"ПРОКУРОР КУБОГИ"ГА СТАРТ БЕРИЛДИ

×

 2021-01-28 18:41:43    118

PDF юклаш
Чоп этиш


"ПРОКУРОР КУБОГИ"ГА СТАРТ БЕРИЛДИ

         Туманимизда спортни ривожлантириш, айниқса, бу соҳага ёшларни жалб этиш, ҳамда ёш спортчилар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, Президентимизнинг 6099-сонли Фармонини амалда татбиқ этиш мақсадида турли хил спор тадбирлари, беллашув ва мусобақлар ташкил этилаяпти. Фармон доирасида маҳаллаларда кўча спортиин ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар айниқса, эътирофга лойиқ. Ташкил этилаётган спорт тадбирлари эса, ёшларни ватанпарварлик рўҳида тарбиялаш, уларда спортга бўлган шавқ ва иштиёқни янада кучайтиришга хизмат қилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.

         Бугун туманимизда Сўх тумани прокурори, иккинчи сектор раҳбари Фарҳоджон Абдувалиев ташаббуси билан яна бир катта спорт тадбирига старт берилди. Миллий кураш бўйича ташкил этилган спорт тадбирида спортчилар 5 та вазн категориясида ўзаро беллашади. Ғолибликни қўлга киртиш учун 50-59, 60-69, 70-79, 80-85 ва 86 килограмм вазн тоифасидаги курашчилар майдонга чиқишади. Кураш майдонида зафар қучган чемпионга “Прокурор кубоги” топширилади.

         Спорт тадбирининг очилиш маросимида иштирок этиб сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари Ж. М. Ҳатамов туманда Президентимиз эътибори доирасида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳақида алоҳида тўхталиб, туман спортчилари, айниқса, донги кетган полвонларнинг миллий курашнинг ривожланишида алоҳида ўринлари борлигини таъкидлади.

          Шунингдек, мусобақанинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар болалар спортнини ривожлантириш, шунингдек, соҳага ёшларни жалб этиш йўлидаги ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати