Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АСОСИЙ МАСАЛА – ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

×

 2021-01-28 18:28:23    180

PDF юклаш
Чоп этиш


АСОСИЙ МАСАЛА – ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

         2020 йил 8 август куни Президентимиз томонидан қабул қилинган “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4798-сонли қарори ҳамда ушбу тарихий қарорнинг чора-тадбирлар Дастурининг 3-бандида “Себзор” МФЙ ҳудудида “Микрокредитбанк” АТБ хусусий шерикчилиги асосида адрас, атлас ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Тўқув тикувчилик” кооперация марказини ташкил этиш ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан кооперация асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларини сотишни ташкил этиш ва бу орқали кам таъминланган оилалар вакиллари бўлган 120 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, ҳамда 12-бандида қўлда тўқиладиган гиламчилик корхонаси фаолиятини ташкил этиш кўрсатилган.

         Хабарингиз бор, 2020 йилнинг сентябрь ойида “Исмоилжон гиламлари” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Иброҳимжон Султонов туманимизга ташриф буюриб, Сўхлик хотин-қизлар билан учрашган эди. Учрашувда 60 нафар Сухлик хотин-қизларни Марғилон шаҳридаги “Исмоилжон гиламлари” хусусий ишлаб чиқариш корхонасига 1 ойлик ўқув курсларига сафарбар этиш бўйича келишилган эди.

         Айни шу масала бўйича бугун туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Марғилонда бўлиб, туманимиз хотин-қизларини ўқув курсларига жалб этиш бўйича корхона раҳбари Иброҳимжон Султонов билан музокаралар олиб борди. Яқин кунларда ўзаро келишувга биноан Сўхдан бир гуруҳ хотин-қизларимиз Марғилонга сафарбар этилади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати