БАХТСИЗ ВОҚЕАЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШДАН КЎРА ОЛДИНИ ОЛИШ АФЗАЛ
2021-01-21 10:50:38 172
БАХТСИЗ ВОҚЕАЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШДАН КЎРА ОЛДИНИ ОЛИШ АФЗАЛ
Бугун туман марказида Сўх тумани Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш туман комиссиясининг 2021 йил 11 январдаги 03/1-Б –сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ишларини амалга оширилишида ҳамкорлик қилиш” мавзусида семинар ва махсус амалий тактик машқлари ўтказилди. Тадбир аввалида туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мирзоев йиғилганларга махсус тактик машқларнинг мазмун-моҳияти ва унинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Таъкидландики, кейинги вақтларда юртимизда ва бевосита туманимиз ҳудудида аҳолини ис газидан заҳарланиши билан боғлиқ салбий ҳолатларни юз бераётганлиги, бу борада профилактик тадбирларнинг самарадорлигини оширишни тақозо этмоқда.
Тадбир давомида Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлими, ички ишлар бўлими, тиббиёт бирлашмаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, уй-жой коммунал хизамт кўрсатиш бўлими, “Ҳудудгаз” Фарғона вилояти бошқармаси Сўх тумани бўлими мутасаддилари томонидан ис газидан заҳарланиш ҳолатлрини олдини олиш, бахтсиз воқеа юз берганда кўрсатиладиган биринчи ёрдам хусусида маълумот берилди. Тадбир иштирокчиларига ис газидан заҳарланишдаги ҳолатларни олдини олиш, кўрсатиладиган биринчи тиббий ёрдам амалий машқлар орқали намойиш этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати