ДЕПУТАТ ҲИСОБОТ БЕРДИ
2021-01-21 10:30:11 148
ДЕПУТАТ ҲИСОБОТ БЕРДИ
Ўтган 2020 йили коронавирус пандемияси даврида Қалъа маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш бўйича амалга оширилган ишларда айниқса, ҳудуддаги саховатпеша тадбиркорларнинг ҳиссаси беқиёс. Назиржон Тоҳиров мана шундай инсонлар сирасига киради. Бунинг баробарида Назиржон Тоҳиров Қалъа маҳалласидан Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши депутатлигига сайланган. Туман ҳокими ўринбосари Бобосодиқ Латипов, Сўх тумани прокурори, иккинчи сектор раҳбари Фарҳоджон Абдувалиев, маҳалла аҳолиси ва бошқа жамоатчилик вакиллари иштирокида маҳалланинг 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида йиғилиш бўлиб ўтди. Депутат Назиржон Тоҳиров фаолияти давомида олиб борган ишлари юзасидан сайловчиларга ҳисобот берди.
Ҳисобот жараёнида Бобосодиқ Латипов, Фарҳоджон Абдувалиевлар сўзга чиқиб, депутат ҳукумат ва сайловчилар ўртасидаги куприк эканлиги, халқ манфатини ҳимоялаш ва халққа хизмат кўрсатишда ҳар жабҳада намуна бўлишини таъкидлаб ўтишди. Айтиш лозимки, Назиржон Тоҳиров Сўх тумани экспорт салоҳистини кўтаришга ҳам ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келмоқда. Шунингдек, йиғилиш давомида маҳаллада фаолият олиб бораётган профилактика инспектори Жаҳонгир Иномжонов маҳаллада жиноятчиликни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди.
Тадбир давомида сайловчилар ҳам депутатга ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди. Депутат ташаббуси билан ҳалқ якдиллиги орқали маҳаллада кенг кўламли ободонлаштириш ишларини олиб бориш, таълим тизимидаги ислоҳотдарда фаоллик кўрсатиш, фуқароларни қийнаётган муаммо-камчиликларни бартараф этилишида камарбаста бўлишдек вазифалар мунтазам бажаралиши қайд этиб ўтилди. Йиғилиш давомида 2021 йилда маҳаллада кенг кўламли ободонлаштириш ишлари, кўчаларни асфальтлаштириш, электр-энергияси билан боғлиқ муаммолар, сув таъминотидаги камчиликларни бартраф этишдек ишлар депутат иш режасига киритилганлиги маълум бўлди. Маҳаллада депутат кўмаги асосида тарихий музей ташкил этиладиган бўлди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати