МАҲАЛЛАЛАРИМИЗДА НИМА ГАПЛАР?
2021-01-19 17:47:06 152
МАҲАЛЛАЛАРИМИЗДА НИМА ГАПЛАР?
Айни кунларда туманимизда маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ҳисобот-йиғилишлари бўлиб ўтмоқда ва бундай тадбирларда маҳалла раиси фаолиятига халқ холисона баҳо бераяпти. Дарҳақиқат, маҳалла раиси халқ билан ҳамнафас бўлиб, маҳалла ривожи ва равнақи йўлида интилиши лозим.
Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла раисининг ҳисобот-йиғилиши бўлиб ўтган ва бу гал маҳалла аҳлига маҳалла раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари ҳисобот берди. Йиғилишда туман маҳалла ва оилании қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Мадинахон Сафарова ва маҳалла фаоллари иштирок этишди. – Маҳаллада хотин-қизларимиз ролини кучайтириб, нуроний онахон ва кўпни кўрган момоларимиз маслаҳати билан иш тутсак, ишимизда унум ва фаолиятимизда барака бўлади,- деди маҳалла раиси Субҳонали Нишонов.
Йиғилишда 2020 йил 29 декабр кунги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тушинтирилди. Йиғилиш кун тартибидаги масалалар – тўй- маросимларни ихчамлаштириш, карантин қоидаларига риоя қилиш ҳамда хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш юзасидан маҳалла раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар буйча ўринбосари А.Маъруфжонованинг ҳисоботи эшитилди. Сўзга чиқиб, ўз фикрларин баён этган хотин-қизлар томонидан маҳалла раиси ўринбосари фаолиятига қониқарли баҳо берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати