ХАЛҚ МАНФААТИ ЙЎЛИДА
2021-01-18 18:21:53 134
ХАЛҚ МАНФААТИ ЙЎЛИДА
Президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида туман миқёсида кенг қамровли ободонлаштириш ва қурилиш ишлари амалга оширилди. Ушбу қарор ва қарор асосида қабул қилинган Дастур доирасида 2021 йилда ҳам бундай ишлар ўзининг мантиқий давомини топади. Белгиланган чора-тадбирлар Дастури асосида Сўх тумани “Чашма” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Обиширсой” устида жойлашган “Тариқ” кўпригини янгидан қуриш учун туман ҳокимининг қарори чиқарилиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган ва бугунги кунда “Қуқон йул таъмирлаш” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш ишлари 90 % бажарилди. Куприк қурилишига давлатимиз томонидан салкам 2 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Сўх тумани ҳокими ўринбосари Содиқжон Мирзоевнинг маълумотига кўра, ушбу кўприк январь ойининг охирида фойдланишга топширилиши режалаштирилган. Кўприк қурилиши Тариқ маҳалласида яшовчи аҳоли учун чинакамига муносиб совға бўлди десак, хато қилмаган бўламиз.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати