МАҲАЛЛА РАИСИ ҲИСОБОТ БЕРДИ
2021-01-18 18:13:39 188
МАҲАЛЛА РАИСИ ҲИСОБОТ БЕРДИ
Республикамизда маҳаллалар нуфузини янада ошириш, тизимда фаолият олиб борадиган ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бериши лозим. Бунда маҳалла раисининг алоҳида ўрни бўлиши керак. Чунки маҳалла тизими бизнинг халқимизга хос бўлган бошқарув институти ҳисобланади.
Сўх туманида бугунги кунда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг ҳисобот йиғилишлари ўтказилмоқда. Ташкил этилаётган бундай тадбирлар боис, халқ ўзи сайлаган раислар фаолиятига баҳо бераяпти.
2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилнинг устувор йуналишлари буйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан навбатдаги йиғилиш Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва кенг жамоатчилик иштирокида бўлиб ўтган тадбирда маҳалла раиси Амирали Сафаров фаолиятига холисона ва адолат доирасида баҳо берилди.
Айтиш лозимки, маҳаллада ўтган 2020 йилда кенг қамровли ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, маҳалла сиймоси тубдан ўзгарди. Таъкидлаш жойиз, бундай ишлар қаторида халқимизнинг дунёқараши ҳам ўзгариб, ҳар бир фуқаро қалбида Ватан ривожига бўлган дахлдорлик ҳисси уйғонаётир. Тадбир давомида маҳаллада Президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида олиб борилган ишлар таҳлил этилиб, камбағалликни қисқартириш, кам таъминланган, ижтимоий кумакка муҳтож аҳоли қатламига коронавирус пандемияси даврида кўрсатилган моддий ёрдам, “темир дафтар” даги аҳолини қўллаб-қувватлаш, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари” ни шакллантирилишида олиб борилган ҳамкорликдаги ишлар сарҳисоб қилинди.
Тадбирда туман ободонлаштириш идораси раҳбари Анвар Ибрагимов маҳалла ободочилигига қўшган ҳиссаси ва 2-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчиси Асадбек Султонбоевлар фан олимпиадасининг вилоят босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаганлиги учун маҳала фуқаролар йиғини фахрий ёрлиғи билан тақдирланишди. Йиғилиш охирида маҳалла фуқаролар йиғини раиси фаолиятига иштирокчилар томонидан намунавий баҳо берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати