Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎҚУВ-СЕМИНАР МАВЗУСИ – ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ

×

 2021-01-18 18:02:09    171

PDF юклаш
Чоп этиш


ЎҚУВ-СЕМИНАР МАВЗУСИ – ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ

         Мўҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Сўх тумани ҳокимлиги мажлислар залида барча ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган ўқув-семинар бўлиб ўтди. Семинарда туман ҳокими ўринбосари Бобосодиқ Латипов тақдимот асосида маърўза қилиб, барча соҳалардаги бажарилиши керак бўлган вазифаларни таҳлил қилиб берди. Бу бўйича “Йўл харита”си ишлаб чиқарилиб, ижрога йўналтирилди.

         - “Йўл харитаси” да белгиланган вазифаларни бажарилишида сусткашликка, лоқайдликка йўл қўймаслигимиз керак. Президентимиз томонидан белгиланган барча йўналишлар сўзсиз бажарилиши шарт. Давлат раҳбари томонидан берилаётган эътибордан ҳар қанча фахрлансак арзийди ва халқимизга садоқат билан хизмат қилиш барчамизнинг бурчимиз эканлигини унутмаслигимиз лозим, - деди туман ҳокими ўринбосари семинар давомида.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати