Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 165 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ВАТАН ҲИМОЯСИ - МУҚАДДАС БУРЧ

×

 2021-01-14 20:07:57    104

PDF юклаш
Чоп этиш


ВАТАН ҲИМОЯСИ - МУҚАДДАС БУРЧ

         Ватан ҳимоячилари. Ушбу сўзларни тилга олган замон кўз олдимизда мард ва жасур, салобатли аскарлар гавдаланади. Ватан шаъни, қадр-қимати, ҳимояси мана шу ўғлонлар зиммасида. Айтиш лозимки, халқимиз асрлар оша бошидан не-не кулфатлар, жангу жадалларни ўтказган. Иккинчи жаҳон уруши халқимизнинг бошига кўп синовларни солган. Буюк Ғалабни таъминлашда миллионлаб ўзбекистонликлар ҳам жонини фидо қилган. Бугунги авлод мана шундай қаҳрамон аждодлар шижоатини асло унутмайди ва уларга муносиб ворис бўлишга интилиши лозим.

         Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида Хотира мажмуаси бунёд этилган бўлиб, мажмуа пойида мангу олов ёниб туради. 14 январь Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб мажмуа пойига гулчанбар қўйилди. Иккинчи жаҳон урушида жонини қурбон этган, шаҳид кетган юрт ўғлонлари хотирасига эҳтиром кўрсатилди.

         Гулчанбар қўйиш маросимида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман секторлари раҳбарлари, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари, туманимизда жойлашган ҳарбий қисмлар аскар-зобитлари иштирок этишди. 14 январь санасига бағишлаб туманимиз ҳудуди – барча маҳалла фуқаролар йиғинларида байрам тадбирлари ўтказилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати