ЁШИ УЛУҒ ИНСОНЛАРГА ВИЛОЯТ ҲОКИМИ СОВҒАЛАРИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
2021-01-14 19:59:46 139
ЁШИ УЛУҒ ИНСОНЛАРГА ВИЛОЯТ ҲОКИМИ СОВҒАЛАРИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
Ватанимиз қудратини юксалтиришда, унинг дунё ҳамжамиятидаги салоҳиятини кўтарилишида минглаб инсонларнинг меҳнати, ҳаракати ва интилиши мужассам. Шундай инсонларни бемалол Ватан ҳимоячилари деб аташимиз мумкин. Бу инсонлар Ватан шаъни, обру-эътиборини ҳимоя қилган инсонлардир.
Демурсад маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи нуроний отахон Бобоамин Гадоев бутун умрини халқ хизматига, туман қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга бағишлаган инсонлардан. Бугун туман ҳокимлиги томонидан мана шундай инсонлар ва фронт ортида Ватанимиз қудратини юксалтиришда меҳнат қилган меҳнатакаш юртдошларимиз ҳолидан хабар олиниб, уларга Фарғона вилояти ҳокимининг байрам совғалари топширилди. – Бир асрлик умримда кўп нарсаларни кўрдим. Кўпгина воқеалар гувоҳига айландим. Лекин бундай дориломон кунлар, тинч-тотув ҳаёт ва фаровонликни асло кўрган эмасман. Ташрифларингиз ва бундай эътибордан бошим кўкка етди. Минг раҳмат Сизларга болаларим. Ватан равнақи ва тараққиёти йўлида тинмай меҳнат қилинглар, асло кам бўлмайсизлар, - дея дуога қўл очди отахон.
Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида бутун умрини таълим –тарбия соҳасига бағишлаган онахон - Ноилахон Нишонова яшайди. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари момо хонадонига тагшриф буюриб, онахонга тантанали тарзда вилоят ҳокими совғасини тақдим этди. Онахон бундай ташрифдан хурсанд бўлганидан меҳмонларга “Катюша” қўшиғини кўйлаб берди. Маҳалла фаоли Аминжон Аминов бундай ҳолатдан илҳомланиб, меҳмонларга ҳарбий қўшиқларни ижро этиб бердилар.
Шунингдек, бундай совғалар туманнинг 1-сектори ҳудуди, Ғазнов маҳалласида яшовчи 94-ёшли онахон Тутибиби Жалолова ва Шарқобод маҳалласида яшовчи Саодатбону Раҳимоваларга ҳам топширилди. Байрам кайфияти халқимизни ҳеч қачон тарк этмасин.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати