Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАРБИЙ ҚИСМЛАРДА БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ

×

 2021-01-14 19:52:24    188

PDF юклаш
Чоп этиш


ҲАРБИЙ ҚИСМЛАРДА БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ

         14 январь – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб Сўх туманида жойлашган ҳарбий қисмларда ҳам байрам тадбирлари бўлиб ўтди. 12494 ва 9208 ҳарбий қисмларда ташкил этилган байрам тадбирларида тумаан ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ҳокими ўринбосарлари, туман сектор раҳбарлари ва бошқа жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

         12494 ҳарбий қисмида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими сўз олиб, барча ҳарбий хизматчиларни байрам билан табриклади. – Ушбу ҳарбий қисм аскар ва зобитлари зиммасига катта масъулият юклатилганлигига қарамасдан ҳарбий қисм нуфузини кўтаришда ҳарбий хизматни касб деб билган офицерлар, сержантлар ва аскарларимиз бугунги кунга келиб ўзининг ҳарбий интизоми, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргаликдан яхши ва аъло кўрсатгичлари билан ҳарбий қисмни юксак чўққиларга эришиш учун ўз хизматларини аямай келмоқдалар, - дея таъкидлади туман ҳокими ўз сўзида.

         Тадбир давомида хизмат давомида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ аскар ва зобиталр, сержант ва офицерларга эсдалик совғалар топширилди. Ҳарбий қисмга туман ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совға – янги русумдаги телевизор тақдим этилди. Туман маданият бўлими санъаткорларининг қўшиқлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.

         Ватанимиз сарҳадларини қўриқлаш ва халқимиз тинчлигини таъминлашда чегара қўшинларининг 9208 ҳарбий қисм аскар ва зобитлариннг ҳиссаларини алоҳида таъкидлаш лозим. Ушбу ҳарбий қисмда бўлиб ўтган тадбирда ҳарбий хизматчиларнинг шарафли ва масъулиятли хизматлари яна бир карра улуғланди. Бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвонлар тақдим этилди. Туман ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан ҳам ҳарбий қисм хизматчиларига эсдалик совғалар топширилди.

         Шуни айтиш ўринлики, ҳар йили 14 январь Ватан ҳимоячилари куни туманда оилавий бахт, мамлакат иқболи сифатида нишонланади. Бу йилги байрамга Сухликларнинг катта тайёргарлик кўрганликлари ўтказилаётган ана шундай маънавий-марифий тадбирлар ва учрашувларда яққол намоён бўлиб турибди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати