Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-01-14 19:34:03    135

PDF юклаш
Чоп этиш


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

  Бугун Сўх тумани ҳокимлиги мажлислар залида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессиясида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги корхона ташкилотлар рахбарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

         Сессияга 3-Ровон сайлов округи депутати Масуджон Жумаев раислик қилди ва олиб борди.

         Сессия кун тартибига учта масала - Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишларидан келиб чиқиб, “Йўл харита”си тузилган. Ҳар чорак якуни билан “Йўл харита” ижроси юзасидан маҳаллий Кенгаш сессиясига ахборот киритиб бориш бўйича туман мониторинг ишчи гуруҳини тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 11 декабрдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига оид намунавий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги КҚ-161-IV-сонли қарори ижроси юзасидан ташкил этилган Кенгаш Котибиятига мудир тайинлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т.Нарбаеванинг маърузасидан келиб чиқиб, Кенгаш ҳамда Кенгаш доимий комиссиялари томонидан 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар шунингдек Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳўжжатлари талабларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши, туман ҳокимлигининг янги намунадаги расмий иш ҳўжжатлари (бланкалари)ни тасдиқлаш масалалари қӯйилиб, депутатлар томонидан муҳокама этилди.

    Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан сессия иштирокчилари туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Маъмуржон Ботировнинг маърўзасини тинглашди. Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган бу йилги Мурожаатномаси ўз қамрови, аҳамияти ва тегишлилига кўра олдингиларидан тубдан фарқ қилади. Биринчидан, бу йилги Мурожаатнома нафақат Олий Мажлисга, балки олийжаноб халқимизга қарата йўлланди, иккинчидан, Мурожаатномада бутун дунёнинг 2020 йилдаги умумий қиёфаси гавдалантирилди, унинг мавжуд ҳолати очиб берилди, учинчидан, Мурожаатнома қамраб олган масалалар юзасидан берилган таклифларни амалга оширишнинг аниқ механизмлари ҳам кўрсатиб берилди, тўртинчидан, Мурожаатномада мамлакатимиз давлат ва жамият бошқаруви, суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, ижтимоий ҳаёт ва бошқа соҳаларда жорий этилиши лозим бўлган янги институтларнинг яратилиши учун замин ҳозирланди.

Шунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг бу йилги Мурожаатномаси ҳам иқтисодий-ижтимоий, ҳам сиёсий, ҳам ҳуқуқий жиҳатдан эътиборга лойиқ, барча ўқиб-ўрганиши муҳим бўлган, шунингдек аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиниши зарур бўлган ҳужжат ҳисобланади.

Шундан сўнг, кун тартибидаги навбатдаги масала  - туман Кенгаши котибияти мудири лавозимига туман Кенгаши депутатлари орасидан муносиб номзодни танлаш масаласи муҳокама этилди. Муҳокама жараёнида депутатлар фаол иштирок этиб, тавсия этилаётган номзодлар юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Сессияда 3-Ровон сайлов округи депутати Масуджон Жумаевнинг номзоди туман Кенгаши котибияти мудири лавозимига тасдиқланди.

Сессия давомида кун тартибининг навбатдаги масаласи депутатлар томонидан муҳокама этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 154-II-сонли қарори билан тасдиқланган халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг Намунавий регламентининг 64-моддасида доимий комиссиялар ўз фаолиятини халқ депутатлари Кенгаши қарори билан тасдиқланадиган иш режалари асосида амалга ошириши белгиланган.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаеванинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг жорий йил 6 январь куни бўлиб ўтган ўн биринчи ялпи мажлисида маърузасидан келиб чиқиб, Кенгаш ҳамда Кенгаш доимий комиссиялари томонидан 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлари юзасидан иш ва медиа-режалари ишлаб чиқилган.

Масала юзасидан янги тайинланган котибият мудири Масуджон Жумаевнинг маърўзасидан сўнг қарор лойиҳаси ва режалар, шунингдек, депутатлар томонидан қарор лойиҳаси ва режалар, шунингдек, “Давлат тили тўғрисида”ги қонун ҳўжжатлари талабларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши, туман ҳокимлигининг янги намунадаги расмий иш ҳужжатлари (бланкалари) тасдиқланди.

Сессия давомида қўйилган масалалар бўйича депутатларнинг музокаралари тингланди. Масалалар юзасидан сессия иштирокчилари ўзаро фикр алмашдилар ва шу билан Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси якунланди.

         Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати