МУРОЖААТ НЕГИЗИДА МУАММО МУЖАССАМ. УНИ БАРТАРАФ ЭТИШ БИРИНЧИ ВАЗИФА
2021-01-04 16:18:21 168
МУРОЖААТ НЕГИЗИДА МУАММО МУЖАССАМ. УНИ БАРТАРАФ ЭТИШ БИРИНЧИ ВАЗИФА
Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади. Қайд этиш жойизки, ўтган 2020 йилда Президентимизнинг эътибори туфайли Сўх тумани таълим тизимида кўп ўзгариш ва янгиланишлар амалга оширилди. Бу эътибор албатта, таълим сифатини кўтарилишига асосий омил бўлиб хизмат қилади. Бироқ, соҳада ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам борки, бундай муаммо ва камчиликлар мутасадди раҳбарлар ташаббуси ва кўмагида бартараф этилмоқда.
Янги йил остонасида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев 1-сектор ҳудудида жойлашган Қалъача маҳалласидаги 20-сонли УЎТ мактабига ташриф буюриб, мактаб маъурияти ва талаба ёшлар билан учрашган эди. Ташриф чоғида бўлиб ўтган самимий сўҳбатда мактаб ўқувчилари туман ҳокимига мурожаат этиб, таълим даргоҳидаги муаммоларни бартараф этилишида ёрдам кўрсатишни сўрашганди. Мактаб кутубхонасига янги бадиий адабиётлар лозимлиги, спорт, айниқса, волейбол ва футбол билан шуғулланиш учун тўп йўқлиги ва мактабнинг иститиш тизимини яхшилаш учун зарурий ашёлар кераклиги ўқувчилар мурожаатида қайд этилган эди.
- Кеча бевосита ушбу мурожаатларни амалий ижросини таъминлаш юзасидан биз 20-сонли умумий ўрта таълим мактабига бордик ва мактаб ўқувчиларига туман ҳокими совғалари – 40 дона янги бадиий адабиётлар, икки дона волейбол ва футбол тўпларини тақдим этдик. Мактаб иситиш тизимига керак бўлган қувурларни яқин кунларда етказиб берамиз, - дейди туман ХТБ мудири Амиржон Темиров. Совғаларни мамнуният қабул қилган мактаб ўқувчилари бундай эътибор учун туман ҳокимига миннатдорлик билдирдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати