“КИМ ВАТАНГА СОДИҚ БЎЛСА, МЕНДИРМАН ЎША”
2020-12-23 15:55:16 219
“КИМ ВАТАНГА СОДИҚ БЎЛСА, МЕНДИРМАН ЎША”
Бугун туманимизнинг 3-сектори ҳудудида жойлашган 13, 14 ва 28-сонли умумий ўрта таълим мактабларида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остида тадбир ташкил этилди. Туман мудофаа ишлари бўлими ҳамда 12494-сонли ҳарбий қисм ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ҳарбий қисм аскар-зобитларининг чиқишлари ва қурол-аслаҳа кўргазмаси намойиш этилди. Тадбир давомида талабаларга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари иқтидори ҳақида гапирилиб, қурол-аслаҳалар ҳақида маълумотлар берилди. Айниқса, ёшларга ҳарбийларнинг чиқишлари манзур бўлди.
Туманимиз бўйлаб давом этаётган "Ёшлар фестивали", “Ватанпарварлик ойлиги” доирасидаги учрашувлар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган турли тарғибот тадбирлари барча туман ташкилотлари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати