ЭҲТИЁТСИЗЛИК ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ
2020-12-23 15:47:14 143
ЭҲТИЁТСИЗЛИК ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ
04.10.2020 йил куни фуқаро Парпиев Азизбек Ахтамжон ўғли ўзини бошқарувида бўлган “Спарк” русумли, 40 F 590 UA давлат белгили автомашинасини Фарғона тумани Миндонобод қишлоғи худудидан ўтган 4Р 144 “Фарғона-Хамзаобод” йўлининг 7 кмда бошқариб бораётиб ўзини бепарволиги ва эҳтиётсизлиги оқибатида ўзи билан бир йўналишда йўлни ўнг четида кетаётган пиёдачилар фуқаро Дадажонов Жахонгир Хасанович ва вояга етмаган Дадажонова Маржона Жахонгир қизини автомашинасини олд ўнг қисми билан уриб юборганлиги аниқланган.
Мазкур холат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва А.Парпиев жабрланувчилар Ж.Дадажонов ва вояга етмаган М.Дадажоновага етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги сабабли одил судлов томонидан мазкур жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 584-моддаси тартибида томонларни ярашувига асосан тугатилган.
Имомов Дилшодбек Тўйчибоевич - Фарғона тумани ИИБ
ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, майор