ДЕПУТАТ ЭЪТИРОЗИГА ЖАВОБ
2020-12-21 15:12:47 183
ДЕПУТАТ ЭЪТИРОЗИГА ЖАВОБ
Хабарингиз бор, Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги йигирманчи сессиясида ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, муваффақиятлар сарҳисоби ва камчиликларни бартараф этиш муҳокама этилди.
Бўлиб ўтган сессияда Сўх тумани халқ таълими бўлими мудири, туман ҳокими маслаҳатчиси А. Темировнинг ҳисоботидан сўнг Ҳазрати Али сайлов округидан сайланган депутат С. Нишонов сўзга ҷиқиб, ҳудуддаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг иситиш тизимида муаммо борлигини таъкидлаб, -“Айни кунда ушбу муаммони бартараф этиш барча раҳбарларнинг асосий вазифаси, олдин шароит яратиб, кейин талаб этиш лозим” дея айтиб ўтган.
Депутат томонидан билдирилган ҳақли талаб ва эътироз туман халқ таълими бўлими томонидан назоратга олинди. Айни дамда туманнинг 5-сонли УЎТ мактабида иситиш тизимининг бир меъёрда ишлашини таъминлаш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати