ТОҒ ЧЎҚҚИСИДА ДАМ ОЛИШ МАСКАНИ БУНЁД ЭТИЛАЯПТИ
2020-12-12 19:35:32 208
ТОҒ ЧЎҚҚИСИДА ДАМ ОЛИШ МАСКАНИ БУНЁД ЭТИЛАЯПТИ
Мўҳтарам Президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида туманимиз миқёсида кенг қамровли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бу албатта, туман иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшиши табиий ҳол. Биргина туман прокурори секторида жойлашган кичик саноат зонасида юзга яқин ишлаб чиқариш корхоналари бунёд этилаётир.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров тавсияси билан Сўх тумани прокурори Фарҳоджон Абдувалиев томонидан 2-сектор ҳудудидаги Малбут кишлоғи, яъни кичик саноат зонаси ҳудудида, тоғ чўққисида кемпинг, яъни дам олиш маскани, ёхуд турбаза яратиш учун тадбиркорлар билан инфратузилма яратилмоқда. - Бу таклиф, яъни тоғ чўққисида дам олиш маскани барпо этишни кўпгина тадбиркорларимиз қўллаб-қувватлашмоқда. Яқин келажакда бу ҳудудда янги замонавий, дам олиш маскани бунёд этиб, Сўх тумани довруғини бутун Республика бўйлаб достон қилиш ниятимиз бор, - дейди Сўх туманининг ташаббускор прокурори, 2-сектор раҳбари Фарҳоджон Фархидинович Абдувалиев.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати