“ОИЛАМИЗ БИЛАН КИТОБ ЎҚИЙМИЗ”
2020-12-12 19:27:23 521
“ОИЛАМИЗ БИЛАН КИТОБ ЎҚИЙМИЗ”
Китоб билимлар манбаи. Китоб дунёқарашни кенгайтириб, инсонни камолот сари етаклайди. Таъбир жойиз бўлса, шуни қайд қилиш лозимки – китобга ошно тутинган одамдан ёмонлик чиқмайди. Китоб инсон учун умр йилидаги энг яхши йўлдош десак, асло муболаға қилмаган бўламиз. Республикамизда бугун китоб ва китобхонликка бўлган эътибор давлат сиёсати даражасида эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Туманимизда аҳоли орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Туманимизнинг 1-сектори ҳудудида жойлашган 11 та ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга “Оилам билан китоб ўқиймиз” шиори остида бадиий, сиёсий, диний ва ҳуқуқий китоблар тўплами тарқатилди. Китобларни Сўх тумани ҳокимининг ўринбосари Бобосодиқ Латипов, туман маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Гулшан Ибрагимов ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ етказиб беришди.
- Аслида инсон учун энг катта ва қимматбаҳо совға китобдир. Бундай тадбир ва акцияларни туман миқёсида мунтазам ўтказиш ниятимиз бор, - дейди тумани ҳокими ўринбосари Бобосодиқ Латипов.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати