Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 191 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАҒБАТ

×

 2020-12-11 17:01:21    104

PDF юклаш
Чоп этиш


РАҒБАТ

         Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан ўз хизмат вазифасини виждонан бажариб, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида ҳамкасбларига намуна бўлиб хизмат қилаётган бир қатор Сўх тумани ИИБ ходимларига қимматбаҳо совғалар топширилди. Тақдимот маросимида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман ИИБ бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев иштирок этди.

         Эсдалик совғалар        майор Шўҳрат Тўраев, майор Шаҳноза Шодмонова, капитан Хуршед Тоиров, катта лейтенант Сардор Дадажонов, катта лейтенант Нодир Азамжонов ва сафдор Санжар Шаевларга топширилди. Тадбир давомида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев томонидан ҳар бир ходим вазифасига масъулият билан ёндошиб, зиммасидаги масъулиятни сидқидилдан бажариши энг асосий вазифа эканлигини таъкидланди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати