Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-6126, 07.12.2020 й.)

×

 2020-12-09 16:59:19    154

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-6126, 07.12.2020 й.) қабул қилинди

         Мазкур Фармон билан Президентнинг тегишли қарорига киритилган қўшимчаларга кўра, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан хоналарга бўлинмаган ҳолда қурилган квартираларни сотиб олиш учун бериладиган ипотека кредитларининг чекланган миқдори қуйидагича белгиланди:

         Тошкент шаҳрида – умумий майдони 60 м² гача бўлган квартиралар учун – 264 млн сўм, 60 м² дан ортиқ бўлганлари учун – 352 млн сўм;

         бошқа ҳудудларда – умумий майдони 60 м² гача бўлган квартиралар учун – 240 млн сўм, 60 м² дан ортиқ бўлганлари учун - 320 млн сўм.

         Шунингдек, Фармон билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра:

         2020 йилдаги субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжаллари доирасида субсидия олиш учун ариза топшириш муддати 2020 йил 31 декабрга қадар ва тўлов муддати 2021 йил 1 июлга қадар узайтирилди;

         субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига бошқа шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкинлиги белгиланди.

         Барчамизга маълумки, туманимизда ҳам Президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида кўп қаватли уй-жойлар қурилиши давом этмоқда. Табиийки, ушбу хонадонларни харид қилишга ҳамманинг ҳам қурби етмайди. Бунинг учун юқорида кўрсатилган тартиб бўйича хонадонлар харид қилиш амалга оширилади. Агар Президентимизнинг мазкур қарори бўйича Сизларда савол пайдо бўлган бўлса, Сўх тумани Давлат Хизматлари Марказига мурожаат этишингиз мумкин.

         Абдуманноф Умриддинов – Сўх тумани ДХМ бўлим бошлиғи