КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ҚОМУСИ
2020-12-08 16:01:37 241
КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ҚОМУСИ
Конституция дунё ҳамжамиятида давлатни давлат, миллатни миллат сифатида танитадиган ҳуқуқий асосдир. Зотан, Конституцияда халқнинг иродаси, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари мужассам. Бугун бахтимиз Қомусининг қабул қилинишига 28 йил тўлди.
Сўх тумани маданият бўлимининг мажлислар залида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида Конституцияга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари, ҳарбийлар, корхона-ташкилот раҳбарлари, кенг жамоатчилик иштирок этишди. Тадбир аввалида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев сўзга чиқиб, Бош Қомусимизнинг фуқароларимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида гапириб, ҳуқуқий давлатнинг белгиси - барча фуқароларнинг ирқи, миллати, динидан қатъий назар қонун олдидаги тенглигида эканлигини таъкидлади.
Сўх тумани прокурори Фарҳоджон Абдувалиев ҳам ўз нутқида Конституция халқнинг ҳуқуқий сиймоси, Конституциямизнинг беназир ҳуқуқий қадрият, муқаддас ҳужжат эканлиги ҳақида гапириб ўтди. Конституцияни бахт Қомуси деб бежиз айтилмайди.
Шуни ҳам алоҳида таъкилаш лозимки, Конституция арафасида бир қатор турли соҳаларда фаолият юритадиган меҳнат фидойлари ва фаол ишчи-ходимларни давлат мукофотлари ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирлаш анъанага айланиб қолган. Тадбир давомида бир қатор меҳнат фидоийларига Президентимиз Фармони билан таъсис этилган “Меҳр-саховат” кўкрак нишони тақдим этилди. Мукофотланганлар иичида ёшалар борлиги барчани бирдек қувонтиради. Зеро коронавирус пандемияси даврида фидоий ёшлармимиз бу офатни олдини олиш ва унга қарши курашда ўзларининг салмоқли ҳиссалари қўшишди.
- Албатта, Президентимиз томонидан биз ёшларга нисбатан берилган эътибор бизни янги марралар ва чўққилар сари етаклайди. Халқимизни розилигини олиш, уларга фарзандлари каби хизмат қилиш биз ёшларнинг аосий мақсадимиздир, - дейди ушбу мукофот соҳиби Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари Меҳтаржон Маруфжонов.
Шунингдек, ҳар бир соҳада етакчи бўлган илғор ходимларга, туман шарафини вилоят ва Республика миқёсида ҳимоя қилган ёш спортчиларга, вилоят “Ҳуқуқ билимдонлари” кўрик-танловида муносиб ўрин эгаллаган 5-сон УЎТ мактаби талабаларига, футбол бўйича Сўх тумани ҳокими кубоги ғолиб ва совриндорларига, меҳнат фахрийларига ҳам туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари, қимматбаҳо мукофотлар, фахрий ёрлиқ ва медаллар тақдим этилди.
Конституция байрамига бағишлаб концерт дастури туман маданият бўлими ходимлари томонидан иштирокчиларга тақдим этилди. Тадбирга ташриф буюрган 5-сон УЎТ мактаби ўқувчи-ёшлари томонидан саҳнада бахтимиз Қомуси шеър ва қўшиқлар ила тараннум этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати