Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“WINNERS EDUCATION CENTRE” ЁШЛАР ХИЗМАТИДА

×

 2020-12-03 18:49:43    136

PDF юклаш
Чоп этиш


“Winners education centre” ЁШЛАР ХИЗМАТИДА

         Давлатимиз раҳбари томонидан таълим соҳасига берилаётган юксак эътибор туфайли бугун Республикамизнинг барча ҳудудларида замонавий ўқув марказлари, касб-ҳунар мактаблари ташкил этилмоқда. Бу йўналишда вилоятимизнинг энг чекка тумани – Сўхда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

         Туманнинг 1-сектори ҳудуди - Тул маҳалла фуқаролар йиғинида ёш тадбиркор Ҳомитали Ҳайдаров ташаббуси билан 3 қаватли “Ёшлар меҳнат гузари” ташкил этилиб, фойдланишга топширилган эди. Эндиликда бу марказ ҳудуднинг талаба ёшларига беминнат хизмат кўрсатилаётир. Яқинда гузарнинг учинчи қаватида янги “Winners education centre” номли ўқув маркази фаолият бошлади. Марказда 8 нафар етакчи ва малакали мутахассислар талаба ёшларга математика, кимё, биология, она тили, инглиз тили ва рус тилидан дарс беришмоқда. Айни кунда ўқув марказида 85 нафар талабалар таълим олишади.

         - Марказда барча фанлар чуқурлаштирилган тарзда, умумтаълим мактаб программаси асосида ўқитилади. Таълим олишга иштиёқи баланд ёшларнинг кўплиги боис, яқин кунларда марказ фаолиятини кенгайтирмоқчимиз. Марказда янги кутубхона, ўқиш зали, ошхона ва тингловчиларга хизмат кўрсатиш нуқтасини ташкил этиш ниятидамиз. Бизга имконият яратиб берган тадбикордан беҳад миннатдормиз. Энди Сўхлик ёшлар масофа ва ортиқча сарф-харажатлардан халос бўлишди. Шу кунгача Сўхлик ёшлар вилоятимиз маркази ва бошқа шаҳар-туманларда ташкил этилган репетиторлик курсларига қатнашарди. Эндиликда туманимизнинг ўзида ҳам ўқув марказлари  ва репетиторлик курслари ташкил этилмоқда, - дейди ўқув марказининг инглиз фани ўқитувчиси Ҳисенхон Ёқубов.

         Шунингдек, “Ёшлар маҳнат гузари” да ўқув марказдан ташқари, тикувчилик цехи ва фитнесс-клуб фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Бундай шароитлардан маҳалла ёшлари самарали фойдаланишаётир.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати