ЁШ ИШТИРОКЧИГА СЕРТИФИКАТ ТОПШИРИЛДИ
2020-11-30 17:47:09 185
ЁШ ИШТИРОКЧИГА СЕРТИФИКАТ ТОПШИРИЛДИ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти томонидан “Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги камчиликлар, муаммо ва ечим” мавзусида I Халқаро болалар онлайн Конференцияси ташкил этилди.
Ушбу Конференциянинг Марказий студиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Халқ таълими вазирлиги, Бош Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Юнисеф, Ёшлар ишлари агентлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг раҳбар ходимлари, журналист ва блогерлар ҳамда ҳудудлардан ташриф буюрган “Камалак” болалар ташкилотининг фаол Сардорлари иштирок этди.
Конференцияда Сўх туманидан 2-ИДУМ талабаси Набижон Назиржонов ҳам иштирок этди. Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Набижон Назиржоновга туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев томонидан I Халқаро болалар онлайн Конференцияси иштирокчиси сертификати топширилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати