“МЕН ЎҚИГАН КИТОБ”
2020-11-30 17:36:37 240
“МЕН ЎҚИГАН КИТОБ”
Республикамизда ёшларни китоб мутолаасига кенг жалб қилиш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида давлатимиз сиёсати даражасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Зотан, китоб билим манбаи ҳисобланади ва у инсонни камолот сари етаклайди. Айниқса, китобсевар ёшларни излаш, уларни танлаб олиш ва муносиб рағбатлантириш уларда китобга бўлган шавқ ва меҳр-муҳаббатни юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан ташкил этилган “Мен ўқиган китоб” онлайн кўрик-танловида иштирок этган 18-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Наргиза Йигиталиева фахрли ўринни эгаллаган фаол Сўхлик талабалардан. Китоб, бадиий адабиётга бўлган шавқ Наргизанинг қалбида ёшлигидан пайдо бўлган.
Наргиза Йигиталиевага туман маҳалла ва оилани қўллаб қуввталаш бўлими ва маънавият тарғибот марказининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари ҳамда бадиий адабиётлар тақдим этилди. Шунингдек, Наргизага онлайн кўрик-танловда туман шаънини муносиб ҳимоя қилганлиги учун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан 500 000 сўм миқдорида пул маблағи топширилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати