МАЪЛУМОТ ЎРНИДА
2020-11-30 17:30:03 179
МАЪЛУМОТ ЎРНИДА
Сўх туманида жами 77931 нафар аҳоли истиқомат қилишади, шундан 30 ёшгача бўлган фуқароларнинг сони 39553 нафар, 7-30 ёшгача бўлган фуқароларнинг сони 29220 нафар, 7-18 ёшгача бўлган ёшларнинг умумий сони 19447 нафар, 18-30 ёшгача бўлганларнинг сони 16036 нафарни ташкил этади.
Бугунги кунда норасмий секторда 2182 нафар (14%), расмий секторда 3847 нафар (24%) ёшларнинг бандлиги таъминланган. 955 нафар мактаб битирувчиларидан 133 нафари (14%) олий таълим муассасаларига ва 3 нафари (0,3%) коллеж ва техникумларга ўқишга кирган. Доимий иш билан банд бўлганларнинг сони 8 нафар (0,8%)ни ташкил этади, ўзини ўзи банд қилган ёшларнинг умумий сони 541 нафар (55,6%) бўлиб, 7 нафари болаликдан ногирон, қолган 262 нафар (27,4%) ишсиз ёшлардир. Жами туман бўйича бугунги кун ҳолатига банд бўлмаган ёшларнинг умумй сони 3366 нафар (21%)ни ташкил этади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати