Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНИШДИ

×

 2020-11-26 17:30:59    151

PDF юклаш
Чоп этиш


МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНИШДИ

         Жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликни олдини олишда ички ишлар органлари ходимларининг ҳиссаси чексиз. Зотан, ҳар бир фуқаро яхши инсон бўлиши мумкин, лекин яхши ички ишлар ходими бўлиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди деган сўзлар бежизга айтилмаган.

         Жиноятчиликни олдини олиш, ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, маҳаллаларда профилактик ишларини самарали йўлга қўйиш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва кенг жамоатчилик билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ички ишлар вакилларининг фаол иштирокини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш бўйича туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг туман ички ишлар бўлими шахсий таркиби билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ҳам иштирок этди.

         Учрашувда туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар сарҳисоб қилинди. – Туманимизда олиб борилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ишларида ички ишлар ходимларининг ҳиссасини алоҳида эътироф этиш лозим. Мўҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган 4798-сонли қарорини бажарилишида ҳам ички ишлар ходимларининг ҳиссалари чексиз. Меҳнатда, профессионал вазифасини бажаришда намуна, касбий маҳоратга эга бўлган ички ишлар ходимлари муносиб рағбатлантрилиши лозим, - деди туман ҳокими ўз сўзида. – Лекин олдимизга қўйилган асосий вазифани ҳар биримиз сидқидилдан бажаришимиз шарт ва зарур. Бу – халқимизга муносиб фарзанд сифатида хизмат қилиш ва розилигини олишдан иборат.

         Тадбирда бир гуруҳ туман ички ишлар бўлими ходимларига қиматбаҳо совғалар, фахрий ёрлиқлар ва ташаккурномалар тақдим этилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруғига биноан подполковник Боқижон Пирназаровга III-даражали “Ички ишлар ораганларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони топширилди.

         Шунингдек, капитан Алишер Мадумаров, майор Зарифжон Ҳасановларга Фарғона вилояти ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва ташаккурномаси тақдим этилди. Фарғона вилояти ҳокимининг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан катта лейтенант Юсуфали Тожибоев, катта лейтенант Дониёр Эрматов, капитан Жаҳонгир Юлдашев, подполковник Равшанжон Додобоев ва майор Додошукур Шукуровлар тақдирланишди. Тадбирда қўйидаги ходимлар – подполковник Дилмурод Мамазияев, капитан Хуршед Тоиров, катта лейтенант Фируз Саломов, катта лейтенант Юсуфали Тожибоев ва катта сержант Дилшод Гадоевларга Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи томонидан миннатдорчилик эълон қилинди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати