Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КАСБГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ ИШ БОШЛАДИ

×

 2020-11-24 16:53:16    143

PDF юклаш
Чоп этиш


КАСБГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ ИШ БОШЛАДИ

         Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Республикамизда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда малакали кадрларни тайёрлаш, ишсизларни касбга қайта тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Бунинг учун, ҳудудлардаги бўш турган биноларни касбга ўқитиш марказларига айлантириш масаласида Сўх туманида арзирли ишлар амалга оширилмоқда.

         Сўх тумани собиқ ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика касб-ҳунар коллежи ҳудудидаги 2-сектор биносида бўш турган хоналар мавжуд бўлиб, ушбу бинода мономарказ ташкил қилиш учун Фарғона вилояти молия бош бошқармаси томонидан 40 миллион сўм маблағ ажратилиб, йўналтирилган маблағ эвазига таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.

         Шуни ҳам алоҳида қайд қилиш лозимки, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Фарҳоджон Абдувалиев ташаббуси билан сектор жойлашган бинода 5-ташаббус маркази фаолияти йўлга қўйилди. Эндиликда бу масканда янги касбга ўқитиш маркази ҳам иш бошлади.

         Сўх тумани бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Р. Жонизоқовнинг маълумотига кўра, ҳозирги кунда касбга ўқитиш марказида тикувчилик ва компьютер саводхонлиги курслари ташкил этилган. Шунингдек, яқин кунларда марказда пазандачилик, эркаклар сартароши,  рус тилини ўқитиш маркази ҳам ташкил этилади. Тикувчилик курсларига 15 нафар ва компьютер саводхонлиги курсларига 10 нафар тингловчилар жалб этилган. Касбга ўқитиш мутахассиси-устозларга туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ўтилган дарснинг ҳар бир соати учун 17 000 сўмдан ҳақ тўланади ва тингловчиларга ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида стипендия берилади. Шунингдек, туманнинг 1-сектори ҳудудида жойлашган Тул маҳалласида ушбу марказнинг филиали ҳам очилиб, фаолият юритмоқда.

         Маълумот ўрнида: шу кунгача Президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида туман агросаноат ва қишлоқ-хўжалик касб-ҳунар коллежлари базасида касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш ҳисобига ишсиз, банд бўлмаган 315 нафар фуқаролар пазандачилик, тикувчилик, электромонтёрлик, кулолчилик йуналишларида касб ўрганишди, ўқитиш ҳамда стипендия харажатларига  94,7 млн сўм  маблағ йўналтирилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати