Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 85 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“АГРОБАНК” НИНГ ШИФОКОРЛАРГА СОВҒАСИ

×

 2020-11-23 17:07:12    114

PDF юклаш
Чоп этиш


“АГРОБАНК” НИНГ ШИФОКОРЛАРГА СОВҒАСИ

         Республикамизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, табобат масканларини замонавий тиббий дастгоҳлар билан таъминлаш, табобат маданиятни ошириш бўйича тизимли ишлар, самалари ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг барчаси инсон манфаатини кўзлаб амалга оширилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.

         Ҳаётий ислоҳотлар самарасидан Республикамизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган юртдошларимиз ҳам баҳраманд бўлишаётир. Давлатимиз раҳбарининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари  тўғрисидаги 4798-сонли қарорида туман касалхонасини инвестицион дастур доирасида зарур замонавий тиббий ускуналар билан таъминлаш кўрсатиб ўтилган.

         Туман марказий шифохонасини замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлашда ҳомийлар кўмагини ҳам алоҳида эътироф этиш лозим. Куни кеча Республика “Агробанк” АТБ томонидан туман марказий шифохонасининг диагностика марказига янги замонавий УЗИ дастгоҳи совға қилинди. Дастгоҳнинг қиймати салкам 400 миллион сўмни ташкил этади. – Албатта, мўҳтарам Президентимиз томонидан берилаётган эътибордан барча тиббиёт ходимлари миннатдор. Шу кунгача туман марказий шифхонасига давлатимиз раҳбари эътибори асосида салкам 10 миллиард сўмлик замонавий тиббий жиҳоз ва дастгоҳлар олиб келинди. Туман СЭОМига ҳам қиймати салкам 1 миллиард сўм бўлган ПЦР дастгоҳи олиб келинди. Республика “Агробанк”-и ҳомийлиги асосида  берилган янги УЗИ аппарати ҳам халқимиз саломатлиги йўлида хизмат қилишига ишонамиз,- дейди туман марказий шифохонаси бош ҳакими Р. Тожиев.

         Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига Сўх тумани 45-сайлов округидан сайланган депутат Муроджон Азимов томонидан Чашма маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 11-сонли УЎТ мактаб ўқитувчиси Маҳлиёхон Нуровага телевизор совға қилинди. Ўқитувчи депутат М. Азимов билан бўлиб ўтган аввалги учрашувда телевизор олишда амалий кўмак кўрсатишни айтган. Бу ҳам “Агробанк” АТБ Фарғона вилояти бошқармаси томонидан қилинган амалий кўмак ҳисобланади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати