“СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ 5000 ҚАДАМ”
2020-11-21 15:50:06 196
“СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ 5000 ҚАДАМ”
Ҳаракат қадамдан бошланади. Яхши иният ила қўйилган ҳар бир қадам инсон учун наф келтириши синалган ҳаётий ҳақиқат. Айтиш жойизки, бугунги кунда Республикамизда аҳолини спортга жалб этиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини таъминлашга қаратилган мустаҳкам қадамлар қўйилмоқда.
Бугун эрта тонгдан Сўх туман туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман ички ишлар бўлими ҳамкорлигида маҳалла фуқаролар йиғинидаги нуроний отахонлар, ёшлар иштирокида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” акцияси ўтказилди. Акцияда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, туман прокурори Фарҳоджон Абдувалиев, туман давлат солиқ инспекцияи бошлиғи Фариджон Тўрабоев, шунингдек, туман ҳокими ўринбосарлари, корхона-ташкилот ва муассаса раҳбарлари, ҳарбийлар иштирок этишди.
Ёш спортчиларимиз ва маҳоратли улоқчилар акциянинг стартидан то финишигача давлатимиз байроғини ғурур ва ифтихор ила кўтариб келишди. Акцияда 700 нафарга яқин 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этишди.
- Бундай тадбирлар, айниқса, спорт тадбирлари туманимизнинг барча секторлар кесимида мунтазам ўтказилади. Мақсадимиз туманимизда кенг жамоатчиликни спортга жалб этиш ва соҳа ривожига ўз ҳиссамизни қўшишдан иборат. Зотан, спорт саломатлик гаровидир ва биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз, - деди туман ҳокими тадбир охирида.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати