ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
2020-11-21 15:34:58 151
ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
Туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 18-сессияси бўлиб ўтди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги корхона ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган сессияда долзарб масалалар муҳокама этилди.
Сессияга Ҳалқ депутатлари Сўх туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев раислик қилди ва олиб борди.
Сессия кун тартибига тўртта - Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йилнинг 20 август куни булиб ўтган видеоселектор йиғилишида ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласи бўйича белгилаб берилган вазифалар юзасидан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъуллар ва сектор раҳбарлари ҳисоботини тинглаш ва чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 16 октябр куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, Сўх туманида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, туманда географик обектларни номлаш бўйича туман ҳокимининг қарорини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар қўйилди ва кун тартибидаги масалалалар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботи тингланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йилнинг 20 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш бўйича “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни ташкил этиш бўйича топшириқлар берилган ва сессияда туманда секторлар кесимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди. Туманда бу бўйича олиб борилаётган ишлар талаб даражасида эмаслиги таъкидланиб, масалага дахдор бўлган мутасаддилар масъулиятни ҳис этиб фаолият олиб боришлари қайд этиб ўтилди.
Сессия кун тартибидаги иккинчи масала - Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 16 октябр куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан сессия иштирокчилари туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Мамуржон Ботировнинг ҳисоботини тинглашди.
Сўх туманида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев маърўза қилди. Таъкидландики, ўтган йили туманда 30 та жиноят содир этилиб, рўйихатга олинган. Жорий йилнинг 10 ойи давомида бу кўрсатгич 3тага кўпайган ва жиноят сони 33тага етган. Баъзи маҳаллаларада жиноят сони камайган бўлсада, бироқ баъзи маҳалла фуқаролар йиғинларида бу кўрсатгич кескин кўпайган. Жойларда жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш, жиноятчиликни олдини олиш бўйича барча бирдек масъулият билан ёндошиб, фаолият олиб бориши давр ва замон талаби эканлиги ички ишлар бўлими бошлиғи томонидан алоҳида таъкидланди.
Сессия кун тартибидаги тўртинчи масала - туманда географик обектларни номлаш бўйича туман ҳокимининг қарорини тасдиқлаш бўйича иштирокчилар туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг маърўзасини тинглашди. Туман ҳокими иштирокчиларга туман ҳудудидаги маҳалалларда номсиз бўлган кўчаларга ном қўйиш бўйича туман ҳокими қарори лойиҳасини эшиттирди ва қарор лойиҳаси бир овоздан тасдиқланди.
Сессия давомида қўйилган масалалар бўйича депутатларнинг музокаралари тингланди. Масала юзасидан сессия иштирокчилари ўзаро фикр алмашдилар ва шу билан Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси якунланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати