МУРОЖААТ ИЗИДАН
2020-11-14 17:25:33 188
МУРОЖААТ ИЗИДАН
Аввал таъкидлаганимиздек, Сўх тумани ҳокимлиги “МУРОЖААТ-СУХ ТУМАНИ” (https://t.me/murojaat_sux) телеграм гуруҳига 2020 йил 31 октябрь куни Тошқура маҳалласида яшовчи фуқаро SAYIDJON TESHABOEV дан қўйидаги мазмунда мурожаат келиб тушган (матнни айнан келтирамиз): “Асалому алайкум мухтарам Сух туман хокимлиги мен тошкура махаласидан Тешабоев Саиджонман мурожаатим шундан иборатки бизнин таошкура махаласига битта мактаб очилишини илтимос килардим тошкура халки”.
Ушбу мурожаатга муносабат билдириш учун Сўх тумани халқ таълими бўлими мудирига хат орқали мурожаат этдик. Мурожаат муаллифига Сўх тумани халқ таълими бўлими мудири, туман ҳокими маслаҳатчиси Амиржон Темиров қўйидаги мазмунда муносабат билдирган: -“ Ўзбекистон Ресупбликаси Президентининг 2020 йил 8 августдаги ПҚ 4798-сонли қарори “Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорида 2021 йилда Офтобру МФЙ ҳудудида янги мактаб қуриш белгиланган. Мазкур қарор юзасидан ҳозирги кунда туман ҳокимлиги томонидан янги мактаб қуриш учун ер ажратилган ва 2021 йилда қурилиш ишлари режалаштирилган”.
Айтиш лозимки, ҳар бир мурожаат негизида фуқароларимизнинг дарду ташвишлари, муаммо ва камчиликлари, уларнинг тақдири мужассам ва мутасадди раҳбарлар фуқароларимиз томонидан тақдим этилаётган мурожаатларга бефарқ бўлмасалар, нур устига аъло нур бўларди.
Ҳурматли Сух тумани фуқаролари! Агар Сизни бирон бир муаммо ўз гирдобига олган бўлса ё камчиликлардан қийнаётган бўлсангиз, бизга - https://t.me/murojaat_sux ёки https://t.me/suxliklars телеграм каналига мурожаат этинг. Илтимос, мурожаат йўллаётганда ўрнатилган тартибларга риоя этинг. Мурожаатда исмингиз, фамилиянгиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни кўрсатишни унутманг. Чунки мурожаатлар мутасадди раҳбарлар томонидан манзилли ўрганилиши мумкин.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати