ЧЕККА ҲУДУДЛАР ҲАМ ОБОД БЎЛАЁТИР
2020-11-03 17:32:10 386
ЧЕККА ҲУДУДЛАР ҲАМ ОБОД БЎЛАЁТИР
Президентимизнинг 2020-2021-йилларда Сух туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида қабул қилган 4798-сонли қарори асосида туман ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Айниқса, туманнинг чекка ҳудудларида олиб борилаётган ишлар эътирофга лойиқ.
Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мирзоамин Ифтихоновнинг маълумотига кўра, Ҳушёрда олиб борилган ва олиб борилаётган тизимли ишлар туфайли аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолар бартараф этилаётир. Мисол учун, маҳалладаги яқин 80 фоиз ички йўлларга асфальт ва бетон қопламаси ётқизилди, электр таъминотини яхшилаш учун 2 дона янги трасформатор, эски сим ёғочлар ўрнига янги бетон таянчлар ўрнатилиб, замонавий кечки ёритиш лампалари қўйилди, 891 метр ичимлик сув тармоғи тортилди.
Айни кунда Ҳушёр маҳалласидаги 4-сел йулини реконструкция қилиш ишлари бошланган ва бу ишлар жадаллик билан давом этмоқда. Амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида ҳушёрликлар бевосита иштирокчи бўлиб қатнашмоқда, маҳалладаги барча аҳолининг кўча деворлари замонавий тарзда ўралиб бир хил рангда бўяб чиқилди. Яқинда маҳалламизнинг “Таги шўхча” кўчасига янги темир-бетон таянчлар ўрнатилди ва қувонарлиси ушбу кўчага асфальт қопламаси ётқизилди. Маҳалла аҳли бундай эътибор ва ғамхўрликлардан мамнун ва миннатдор, - дейди маҳалла раиси биз билан сўҳбатда.
СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ