ҚАРОР ВА ИЖРО
2020-11-02 18:23:31 176
ҚАРОР ВА ИЖРО
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4798 сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш мақсадида Сўх тумани Навобод МФЙ ҳудудида "Гузари Омади Одина" МЧЖ томонидан умумий қиймати 1 млрд 600 млн.сўм (шундан тадбиркорнинг ўз маблағи 600 млн.сўм, ва банк кредит маблағлари 1 млрд.сўм) ҳисобига "Замонавий иссиқхона ташкил этиш" инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳани амалга оширилиши натижасида 15 нафар янги иш ўринлари яратилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати