ОБОРОТДАН ЧИҚИБ КЕТГАН ЕРЛАР ЎЗЛАШТИРИЛМОҚДА
2020-11-02 18:16:30 200
ОБОРОТДАН ЧИҚИБ КЕТГАН ЕРЛАР ЎЗЛАШТИРИЛМОҚДА
Туманимизда бевосита туман ҳокими ташаббуси билан қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерларни ўзлаштириш, оборотдан чиқиб кетган ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Биргина Малбут масивидаги оборотдан чиқиб кетган салкам 16 гектар ерлар ўзлаштирилиб, 75 нафар фуқароларга дала томорқа сифатида тарқатиб берилди. Шунингдек, 20 нафар хотин-қизларга субсидия асосида майдони бир сотих келадиган иссиқхоналар берилди. Бу ҳуддда сув танқислиги боис томчилатиб суғориш тизими йўлга қўйилган. Яна бир муҳим жиҳат: куни кеча ушбу массивдаги майдони 3 гектарга яқин қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерлар ўзлаштирилиб, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ташаббуси билан буғдой экилди. – Ҳозирда ерларни келгуси мавсумга тайёрлаш мақсадида буғдой экдик. Келажакда бу массивда писта ва бодом етиштириш ниятимиз бор, - дейди туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати