Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 173 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КАМ ТАЪМИНЛАГАН ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИНИНГ СУННАТ ТЎЙИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2020-11-02 18:05:46    169

PDF юклаш
Чоп этиш


КАМ ТАЪМИНЛАГАН ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИ СУННАТ ТЎЙИ ЎТКАЗИЛДИ

         Хайр-саховат, меҳр-мурувват, савоб ва оқибат деган тушунчалар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган қадриятлардан десак, асло муболаға қилмаган бўламиз. Зотан, “Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак” деган ибора ҳам бежиз айтилмаган.

         2020 йил ноябр оийнинг биринчи куни Сўх туманининг Қалъача ва Ғазнов маҳаллалари аҳолиси учун унутилмас кун сифатида мўҳрланади. Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ташаббуси билан бугун ушбу маҳалларда яшовчи учта кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мўҳтож оилалар фарзандларининг суннат тўйи ўтказилди.Ташкил этилган тадбир ҳақиқий тантанага айланиб кетди.

         Карнай сурнай садолари остида маҳалла тўйхонасига Ғазновлик Озодбек Бозоров ва Нурулла Жамолиддиновлар туман ҳокимининг хизмат автомашинасида келишган бўлса, Қалъачалик Нусратилло Иномжоновни тадбир ташкилотчилари чиройли, тўёна безатилган отда олиб келишди. Суннат тўйи муносабати билан ушбу маҳаллаларда тантанали тадбир ўтказилди.

         - Бу тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад халқимизга хос бўлган умрбоқий қадриятлар барҳаётлиги, мўҳтарам Президентимиз томонидан берилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан баҳраманд бўлиш, кам таъминланган, ижтимоий кўмакка мўҳтож оилаларда улғаётган болаларимиз ҳам шу азиз Ватан фарзандлари ва давлат ҳимоясида эканликларининг амалий исботини кўрсатишдан иборат. Зеро, бу буюк Ватанда инсон азиз, унинг манфаати барча нарсадан устундир, - деди туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ўз сўзида.

         - Тадбирни ташкил этишда бизга яқиндан ёрдам берган “Боғдоддонмаҳсулотлари” ҳиссадорлик жамияти раҳбарияти, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, туман мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти, маданият бўлими, Республика маънавият ва маърифат маркази Сўх тумани бўлими мутасаддиларига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Бундай тадбир туманимиз узра давом этади ва ҳафта давомида секторлар кесимидаги яна 7 нафар болажонларимизнинг суннат тўйини ўтказиб берамиз, - дея сўзларида давом этди туман ҳокими.

         Хатна тўйи муносабати билан маҳалла аҳли иштирокида зиёфат дастурхони ташкил этилиб, концерт дастури намойиш этилди. Шунингдек, тўй болаларга тадбирда ташкилотчилар ва ҳомийларнинг қимматбҳо совғалари, сарполар, энг асосийси, туман Халқ банкида очилган миқдори 500 000 сўм бўлган узоқ муддатли омонат дафтарчаси сертификати топширилди.

         - Берилаётган эътибор, Президентимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликлардан чексиз миннатдормиз. Бу хайрли кунни унутишнинг асло иложи йўқ. Тадбир ташкилотчиларига мингдан-минг раҳмат, энди менинг ўғлим ҳам “Тўйимда ҳокимбува иштирок этганлар” дея ғурурланиб юради, - деб бизга юзланди ҳаяжондан кўзлари қувонч ёшларига тўла Нусратилло Иномжоновнинг онаси Рухсора Мирзоева.

         - Мен катта бўлсам, аскар бўламан, Ватанимга, она Ўзбекистонимга сидқидилдан хизмат қиламан дея қўлини кўксига олиб миннатдорчилик билдирган Нусратилло сўзларидан беихтиёр тадбир иштирокчиларининг кўзларига ҳам ёш келди.

         Ишонамизки, “қўли ҳалол” бўлган бу болакайлар кежлажакда ҳақиқий ҳалол инсон ва ватанпарвар ёшлар бўлиб вояга етишади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати