Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАРИХИЙ САНА ОЛДИДАН

×

 2020-10-29 17:24:12    179

PDF юклаш
Чоп этиш


ТАРИХИЙ САНА ОЛДИДАН

         Пурвиқор тоғлар билан ўралган жаннатмонанд гўша – вилоятимизнинг энг чекка тумани – Сўх Ватанимизнинг минг йиллик тарихида ўзининг алоҳида ўрнига эга ҳудудлардан. Айтиш лозимки, Сўх истиқлол йилларида ҳам Республикамиз миқёсида ўз ўрни ва мавқеини мустаҳкамлашга эришган туман сифатида бугун тараққиётнинг янги босқичига қадам қўймоқда.

         Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг ташаббуси билан Сўх  тумани ташкил топганлигининг 30-йиллигига бағишлаб туман миқёсида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Тадбирларни кўтаринки рўҳда ўтказиш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан бугун туман миқёсида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаяпти.

         1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ишчи гуруҳ аъзолари бўлган зиёилар, тарихчилар, ўқитувчи-мураббийлар, журналистлар ва бошқа жамоат вакиллари билан учрашди. Учрашувда туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ҳам қатнашди.

         Учрашувда ушбу тарихий санани хуш кайфият ва уюшқоқлик билан ўтказиш, туманнинг 30-йиллигига бағишлаб турли мавзуларда маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш, тадбирларни кенг ёритиш бўйича амалий ишлар олиб бориш лозимлиги туман ҳокими томонидан алоҳида таъкидланди. Туман ҳокими ишчи гуруҳ вакилларига ўзининг кўрсатма ва маслаҳатларини берди.

         - Дарҳақиқат, ҳар бир фуқаро туғилган жойи таърихини билиши лозим. Туман ҳокимининнг ташаббуси нотакрор Сўх таърихини ўрганишда катта аҳамиятга эга, - дейди ишчи гуруҳ аъзоси, туман Кенгаши депутати Субҳонали Нишонов. 1-ИДУМ директори, “Турон” фанлар академияси академики, тарихчи-олим Фарҳоджон Жўраевнинг сўзларига кўра, туман ҳокими томонидан туман тархини ўрганиш учун ишчи гуруҳ аъзоларига автобус ажратиб берилди ва улар туман миқёсида тарғибот-ташвиқот ишларини ҳам олиб боришаётир.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати