Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЎН ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2020-10-28 16:30:39    170

PDF юклаш
Чоп этиш


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЎН ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Сух тумани маданият бўлими мажлислар залида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессиясида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги корхона ташкилотлар ва таълим муассасалари раҳбарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар. Сессияга туман Кенгаши депутати, туман Кенгаши раисининг ўринбосари, Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссия раиси Масуджон Жумаев раислик қилди.

                   Сессия кун тиртибининг биринчи масаласи - жорий йилнинг 11-октябр куни ўтказилган бўшаб қолган халқ депутатлари туман Кенгаши депутати сайлови натижалари юзасидан иштирокчилар туман сайлов комиссияси раиси Амир Темировнинг ҳисоботини тинглашди.

         Туманда 2020 йилнинг 11-октябр куни Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддаси, Сайлов кодексининг 93-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарори ва Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши қарорига мувофиқ туманимиздаги 4 та - 15-Демурсад, 10-Обишир, 23-Тул, 25-Ғазнов сайлов округларида бўшаб қолган ўринга Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши депутати сайлови ўтказилди. Таъкидландики, сайловлар адолат мезони ва ҳақиқат тамойиллари асосида ўтказилиб, сайловчилар ўзларининг муносиб номзодларига овоз беришди.

         Шундан сўнг кун тартибининг иккинчи масаласи - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси ҳамда бу борада ҳудудда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан Сўх тумани Халқ таълими бўлими мудири Амиржон Темиров маърўза қилди.

         Амиржон Темиров сессия иштирокчиларига Фармон лойиҳаси бўйича тўлиқ маълумот берди ва Сўх туман маорифчилари томонидан тузилган таклифларни сессия иштирокчиларига ўқиб эшиттирди. Шунингдек, сессия иштирокчилари ҳам ўз таклифларини ушбу Фармон лойиҳаси бўйича баён этишди.

         Музокаралардан сўнг сессияда навбатдаги учинчи масала муҳокама қилинди. Туманда эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, мактабгача таълим ташкилотлар фаолиятини йўлга қўйиш, бу борада мактабгача таълим ташкилотларни санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича сессия иштирокчилари туман мактабгача таълим бўлим мудири Гулноза Усмонованинг ҳисоботини тинглашди.

         Сессия кун тартибидаги тўртинчи масала - Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мукофотлари тўғрисида”ги ҳамда “Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонунларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида самарали ижро этилишини таъминлаш, “Фахрий мураббий” орденига номзодларни ўрганишда холисона ва адолатли ёндашиш, мамлакатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигига бевосита ҳисса қўшаётган номзодларни танлаш, уларни ўрганиш ва энг муносибларини тақдим этиш бўйича туманда ташкил этилган комиссия томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан Сўх тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари, “Фахрий мураббий” орденига номзодларни ўрганиш бўйича туман комиссияси раиси Тожибой Додобоев ҳисобот берди.

         Шундан сўнг, туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Сайидбаҳром Сайидмусаев сўзга чиқиб, кўрилган ҳар бир масала ўзининг долзарблиги билан аҳамиятли эканлигини таъкидлади. Кўрилган ҳар бир масала, муҳокама этилган сессия кун тартиби бўйича мутасадди идоралар раҳбарлари масъулиятни ҳис этган ҳолда фаолият олиб боришлари лозимлиги қайд этилди.

         Сўнг туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Сайидбаҳром Сайидмусаев “Депутатлар мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиб боришни ташкил этиш бўйича комиссияларнинг янги таркиби билан таништирди ва депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

         Сессия давомида қўйилган масалалар бўйича депутатларнинг музокаралари тингланди. Масала юзасидан сессия иштирокчилари ўзаро фикр алмашдилар ва шу билан Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг ўн олтинчи сессияси якунланди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати